Муқаддас Саъдуллаева хаяжонли онларини суратларга муҳрлади

Сана: 31.07.2015 4562

Муқаддас Саъдуллаева хаяжонли онларини суратларга муҳрлади

Ёш ва истеъдодли актриса Муқаддас Саъдуллаева фарзанд кутаётганига қарамай, ижоддан бир зум тўхтагани йўқ. Яқиндагина катта экранларда тақдим этилган “Садоқат” фильмида яратган образидан сўнг унга бўлган талаб янада ортган кўринади. Саъдуллаевлар сулоласининг давомчиси бўлган актриса яна бир янги “ Бахрихон ёхуд аламли севги қиссаси” номли фильм учун кастингга таклиф этилди. Оналик бахтининг остонасида турган Муқаддас Саъдуллаева бахтли лаҳзаларини суратларга муҳрлашга ҳам улгурди. Куни кеча бўлиб ўтган фотосессия табиат қўйнида амалга оширилди.

 Айни дамда бу актриса ижросидаги бир қатор фильмлар катта экранлар юзини кўриш арафасида турибди. Жумладан, Дурдона Тўлаганованинг ишчи номи "Қайтар дунё" фильми, Қобил Каримбердиевнинг "Телефон" номли фильми, Абдувоҳид Ғаниевнинг "Ака" номли фильмларидир. Тез кунда янги фотожамланма билан бирга кетма-кет фильмлар намойишини қарши оласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol