Шаҳзодадан навбатдаги премьера “Раҳмат ҳаёт”

Сана: 27.05.2015 3005 қайноқ

Ўзбек шоу бизнесининг энг гўзал ва мафтункор хонандаси Шаҳзоданинг ижодига кўнгил қўйганлар учун яна бир янги тарона премьераси. FM 101.0 тўлқини орқали бу ҳафта хонанданинг учта таронаси мухлислар учун туҳфа этилиши ҳақида маълум этгандик. Куни кеча “Ойижон, адажон” таронаси тингловчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинганди. Бугун эса Шаҳзоданинг “Раҳмат ҳаёт” номли композицияси “Ўзбегим таронаси” радиосини ихтиёр этганлар учун тақдим этилиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлди.

Шаҳзодадан навбатдаги премьера “Раҳмат ҳаёт”

Шаҳзода мазкур таронани илк бор яқиндагина бўлиб ўтган навбатдаги концерт дастурида куйлаган ва барчанинг қалбидан жой олиб улгурганди. Айтиб ўтишимиз лозим, таронанинг сўзи ва мусиқаси Якзонга, аранжировкаси эса Темурга тегишли. Севимли хонандангиздан тез кунда яна бир дуэт қўшиқни қарши оласиз. Бу ҳақда батафсил премьера куни маълумот берамиз ўтказиб юборманг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol