"Божалар” гуруҳидан бир оз жиддийлик.

Сана: 04.01.2014 2866

Жаҳонгир Позилжонов юз ифодаси билан  одамларга шодлик улашишни аъло даражада уддалайди. Аммо унинг ҳеч кексайганини тасаввур этганмисиз? Умуман  ҳаёлингизга келтиролмаган бўлсангиз, хонанданинг ижод маҳсули  ёрдамида  томоша қилишингиз мумкин.

Сиз қандай фикрдасиз билмаймизу,  аммо биз қувноқ одамлар умуман қаримайди деганларга  ишонч билан қараймиз. Аммо клипларда ҳамма нарса бўлиши мумкин... айниқса “Божалар”  гуруҳнинг ижодида. “Қўғирчоқ” қўшиғининг бироз жиддийроқ кўринишга эга   видеоклипи вақтнинг қанчалар шиддат билан ўтишини намоён этади. Шунингдек,  инсон ҳаётидаги  ҳар даврининг бахтли онларини ўз ичига олган мазкур  видеоклип   хуш кайфият улашувчи сюжетларга бой. Клип тап-тайёр ва тез кунларда муҳлислар эътиборига ҳавола этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol