Сардор Раҳимхондан қатор янгиликлар.

Сана: 11.12.2013 5285

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўз ижоди билан мухлисларни шод этишни хуш кўради. Хонандадан кетма-кет янгиликлар.

Яқиндагина барчанинг эътиборига ҳавола этилган “Ёлғиз қолдирма” номли қўшиғига клип суратга тушириляпти. Клипмейкер Муҳаммадали Искандаров бошчилигидаги видеоклип қалб эҳтиёжи бўлмиш муҳаббат туйғусига йўғрилган. Сардор Раҳимхоннинг ушбу янгилиги Янги йил байрамига унутилмас совға бўлади деган умиддамиз. Шунингдек, хонанданинг “Танҳогинам” номли қўшиғининг видеоклипи барчага жуда ёққани учун шу қўшиқнинг рус тилидаги талқини ижро этилиши бўйича қатор таклифлар келиб тушди. Сардор Раҳимхон айнан шу таклиф бўйича фаолиятни бошлаб юборган. Ижодкорга каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol