Ботир Яминов илк альбомини мухлисларига тақдим этди.

Сана: 09.10.2014 5268

Хонандалар учун альбом чиқариш катта байрам ва ҳурсандчилик бўлиши билан бирга анчагина ижод ва меҳнатни талаб этади. Айниқса, илк альбом тақдимоти бўлса, икки карра маъсулиятни талаб этади. 

Ана шундай маъсулиятни ҳис этган Ботир Яминов ўзининг илк альбомини мухлисларига тақдим этди. "Оҳанг медия" студияси билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу альбом "Бевафо ёр" деб номланади. 

Ботир Яминовнинг доимий ижодий ҳамкорлари аранжировка устаси Аҳмад Ҳожиматов, Бобур Умаров, Суннат Аҳмедов, шоирлардан эса Бобур Бобомурод, Тоҳир Муҳаммадлардир. Ботирнинг айтишича, мазкур альбом тайёрланишига Аҳмад Ҳожиматовнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши яқиндан ёрдам берди.

 

Айтиб ўтиш жоиз, "Бевафо ёр" альбомидан нафақат тароналар, балки видеоклиплар ҳам ўрин эгаллаган. Ботир Яминов клипмейкерлар Ёдгор Носиров, Наримон Султонҳўжаев, Санжар Маткаримов ва Сарвар Валиевлар томонидан суратга олинган клиплар жой олган мазкур альбом, мухлисларига муносиб туҳфа бўлди, деган умидда.       

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol