Яккахон концерт дастури учун тайёргарликлар авжида... Масрур Усмонов

Сана: 05.10.2014 5345 қайноқ

Ёрқин ижоди билан ҳаққоний муҳлислар ортириб бораётган, ҳалқнинг назарига тушган Масрур Усмонов 6-7 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг илк бор “Ёдингдаму” деб номланган яккахон концерт дастурини ўтказади. Ижодкор билан боғланганимизда у айни дамда концерт дастури учун студияда янги қўшиқлар ёзиш билан банд эканлигини билдик.

Масрур Усмонов:

“Насиб бўлса концерт дастуримда муҳлисларнинг кўнглидан жой олган  “Биринчи муҳаббатим” ва “Ёдингдаму” таронаси учун ишланган видеоклипларда бош рольни ижро этган Расул Усмонов билан ҳам дуэт тарона тайёрламоқдамиз. Концерт жами 21 та қўшиқдан иборат, шуларни ичидан нақд 14 таси мутлақ янги тароналар қолган 7 таси эса шу 2-3 йил ичида муҳлисларга тақдим этилган таниш тароналардир. Бундан ташқари ажойиб декорация, турли мавзулардаги қўшиқлар ва саҳна кўринишлари ҳам бўлади албатта. Агар ҳозир ҳаммасини айтиб қўйсам концертни қизиғи қолмайди. Лекин, концертдан олдин бир нечта сирни очамиз, улардан бирини айтишим мумкин... Умид қиламан-ки илк концерт дастуримни, меҳнат маҳсулларимизни ҳалқимиз яхши қабул қилишади”.

Демак, ваъда қилинган янгиликлардан бири, шу кунларда  Масрур Усмонов Ўзбегим таронаси радиосида концерт дастуридан ўрин олган “Келинг-келинг” деб номланган, ўзгача услубдаги янги шўҳ таронасини премьера қилиш истагида. Шундай экан бизни кузатиб боринг. Хозирча эса хонанданинг иш жараёнидан қайноқ фоторепортаж.

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol