“Авф” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

Сана: 09.12.2022 863 қайноқ

“Авф” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

8 декабрь куни “Киночилар уйи”да “Авф” фильмининг тақдимоти ўтказилди. Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, турли жиноятлар содир этиб, адашган ва ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб авф сўраган маҳкумларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. 

“Авф” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

Давримизнинг хавфли хуружи бўлган террорчилик ҳаракатларига адашиб кириб қолган Камол ҳомиладор хотинини ёлғиз онаси билан қолдириб, қамалиб кетади. Бола туғилиб 5 ёшга тўлганида, отасининг қилган айби учун бир талай муаммоларга дуч келади.

Шу каби воқеалар билан бойитилган  фильмда жиноятчиларнинг қилган хатоларидан хатто оила аъзолари жабр чекиши кўрсатилган.

Фильм қаҳрамонларини Матёқуб Матчонов, Раъно Ярашева, Бегзод Муҳаммадкаримов каби таниқли актёрлар ижро этганлар.

Фильм режиссёри Зилола Жураева, бадиий раҳбар Саид Мухторов, сценарий муаллифи Азамат Коржовов, ғоя муаллифи Матёқуб Матчонов, оператор Илҳом Хамидовлардан иборат ижодий  гуруҳ ҳамкорлигида яратилган.

 

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

“Авф” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

 

“Авф” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol