Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси мадҳияси - «Биз болалар»
Сана: 19.11.2022
3329
қайноқ
Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси мадҳияси - «Биз болалар» ниҳоят намойиш этилди. Латофатли Лола ва бир қатор маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорликда ёзилган қўшиқ тингловчиларни бефарқ қолдирмаслиги тайин.
Унга ишланган клип эса ҳар бир томошабин қалбидан чуқур жой эгаллайди. Ижодий гуруҳга тўхталадиган бўлсак, мадҳияни Лола, Юлдуз Турдиева, Рамиз Усмонов, Ёрқинхўжа Умаров ва бир қатор ёш истеъдод эгалари ҳамда «Булбулча» болалар хори ижро қилди. Бастакор Шуҳрат Зокиров. Матн муаллифи Биллура ва Муза Иосис. Клип режиссёри Лола Юлдашева, тасвирчи Рустам Муродов. Албатта томоша қилинг.