Нилуфар Усмонованинг илк яккахон концерт дастуридан

Сана: 17.10.2022 2754 қайноқ

Нилуфар Усмонованинг илк яккахон концерт дастуридан

Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова 15-16 октябрь кунлари «Халқлар дўстлиги» саройида ўзининг илк яккахон концерт дастурини ўтказди. 26 йил давомида биринчи марта катта концерт дастурини тақдим этган хонанда мухлисларини лол

қолдиришни уддалади. 

Дастур 3 қисмдан иборат бўлди ва ҳар бир қисмда такрорланмас образда кўриниш берди. Концерт давомида репертуаридаги ретро тароналар, яқин йилларда ижро қилинган ҳитлар ва янги қўшиқлар ижро қилинди. Дастурда романтик хонанда Шоҳруҳхон билан дуэт ҳам куйланди. Мухлислар концерт жараёнида ёшликка қайтишди, йиғлашди, кулишди, бир сўз билан айтганда меҳр-муҳаббатга тўла дастур бўлди.
Хонанда ҳар бир таронасига алоҳида рақс тайёрлади. Бунда Зарина Аҳмедова, Эля Мулюкова ва «Наврўз» рақс ансамбли билан ишлади. Либослар бўйича Элмира Батйрова билан ҳамкорлик қилди. Концертдаги соч турмаги, пардозлари устида Бекзод Саидов, Жамол Шарафутдинов ва Гулноза Ганиева ишлади. Концерт продюсери Мансур Агалиев.
Хонандани омадли ўтган концерт дастури билан табриклаймиз ва бардавом бўлишини тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol