Даврон Ғоиповнинг хотирасига бағишланади

Сана: 12.10.2022 1626 қайноқ

Даврон Ғоиповнинг хотирасига бағишланади

Афсонавий ўзбек рок ва эстрада хонандаси Даврон Ғоипов 7 октябрь куни 61 ёшида вафот этди.

«Мамлакат яна бир афсонани йўқотди. Рок-поп юлдузи Даврон Ғоипов туғилган кунида вафот этди. 61 ёш, жуда эрта», деб ёзди Толибжон Исроилов.

 

Даврон Ғоипов 1961 йил 7-октабрда Урганч шаҳрида туғилган. У 17 ёшида гитара чалишни бошлаган. 1980 йилгача «Ялла» гуруҳида гитарачи бўлган. 1981 йилда у «Оригинал» гуруҳига асос солди ва тезда машҳурликка эришди. «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Қайдасан», «Бу нима бу?», «Шошмагин», «Открытое окно» каби кўплаб хит қўшиқларни яратди.

1984-1989 йилларда Россиянинг Иркутск вилоятида яшаган. 1990 йилда ижодга қайтиб, у «Бу нима бу?» мусиқий фильмида роль ўйнаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol