«Ёлғончим» энди турк тилида

Сана: 18.07.2022 2455 қайноқ

 «Ёлғончим» энди турк тилида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Ёлғончим» таронаси тингловчилар орасида яхшигина оммалашиб, ҳит тароналар қаторидан ўрин олгани сир эмас. Мазкур мусиқий асар нафақат юртимизда, балки, чет давлатларда истиқомат қиладиган тингловчилар қалбини ҳам забт этди. Хонанда тез кунда мазкур қўшиғини турк тилидаги талқинини ҳам тақдим этишини маълум қилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ушбу таронага ишланган клип Youtube тармоғида томошабинлар томонидан қисқа вақт ичида 10 миллиондан кўпроқ кўрилди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг ҳар бир ижод маҳсули ҳамиша оммалашиб, юқори натижаларни кўрсатади. «Ёлғончим» ҳам ана шундай омадли композициялардан десак адашмаймиз. Хонандага омад тилаймиз ва турк тилида "Yalancim"ни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol