Беном гуруҳидан навбатдаги ҳит

Сана: 01.11.2021 80 қайноқ

“Беном” гуруҳи солистлари, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил шу кунларда қизғин ижод билан банд. Яқиндагина улар “Беҳтаринам” таронаси билан  халқимизни хушнуд этишган бўлса, шу кунларда яна бир янги қўшиқ оммага ҳавола қилишмоқчи. “Беном” гуруҳининг навбатдаги мусиқий асари “Оғрийди юрак” деб номланади. Ушбу тарона уларнинг репертуарларидаги ҳит тароналардан бири бўлиши кутилмоқда. Демак, севимли хонандаларингиздан янги ижод маҳсулини кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol