“Омад” гуруҳидан янги клипни қарши олинг!
Икки нафар истеъдодли ижодкорлардан ташкил топган “Омад” гуруҳи анча йиллардан буён санъат оламида бўлиб, бугунги кунда айнан шу ном билан яна мухлисларни хушнуд этиш истагидалар.
Омадбек Аҳмаджонов ва Мавжуда Алимова биргаликда 2007-йилдан буён “Ўзбегим ёшлари” ансамблида фаолият олиб бориб, ўндан ортиқ медаллар ва ютуқларга сазовор бўлишган. Кўплаб хорижий мамлакатларда бўлиб, ўзбек мусиқа санъатини янада ривожлантириш ва танилишига ўз ҳиссаларини қўшишган.
Бугун сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилаётган клип “Кераксан” номли қўшиқ учун ишланган. Бу таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб, мусиқасини эса Иқбол Муҳаммаджонов басталаган.
Сюжет ва трек йўналишида тайёрланган видеоклип Ҳусан Жўраев режиссёрлиги остида тасвирга олинган бўлиб, ёрқин ва қизиқарли тасвирлари билан томошабин эътиборини тортади.
Мазкур видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.