Шаҳло Аҳмедовадан янги тарона
Сана: 13.09.2021
1777
Истеъдодли хонанда Шаҳло Аҳмедова мухлислари эътиборига янги қўшиғини тақдим қилди. “No love” номли мусиқий асар унинг репертуаридаги энг узоқ кутилган тарона ҳисобланади. Тарона рус тилида куйланган. “Бу қўшиқда юрагимнинг улкан бўлаги бор. Бу ижод маҳсулимнинг сўзи, оҳанги орқали ҳар бир инсон бошидан кечиришни истаган беғубор космик севгини, ҳис-туйғуларимни етказишни истадим.”- дейди хонанда берган маълумотида. Демак, ўзингиз тингланг ва баҳо беринг.