Шахзода Муҳаммедова қатнашадиган мода ҳафталигига оз қолди
Сана: 10.09.2021
1121
қайноқ
Серқирра ижодкор Шахзода Муҳаммедова Миланда бўлиб ўтадиган мода ҳафталигига катта тайёргарлик кўрмоқда. Яқинлашиб қолган мазкур ҳафталик учун у махсус либослар тўпламини тикмоқда.
Сир эмаски, унинг қизалоғи доимо бирга. Мана шу жараённинг ҳам кичик гувоҳи бўлмоқда. “Қизалоғим ҳозирча ойиси билан модалар намойишига тайёргарлик кўряпти. Асал қизим келажакда мени ҳунаримни давомчиси бўлишини ният қилганман. Истар эдимки, 15 йиллик модалар уйим фаолияти узоқ йилларга чўзилсин” – деди актриса қолдирган изоҳида. Шаҳзода Муҳаммедовага омад тилаймиз.