ТОШКEНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИГАН МАНЗИЛГОҲЛАР РЎЙХАТИ ОЧИҚЛАНДИ
Сана: 10.09.2021
1374
28 сентябрдан 3-октябргача бўлиб ўтадиган «Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали давлатимизнинг қайси маданий ҳудудларида бўлиб ўтиши аниқлаштирилиб, жойларда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Италия, Франция, Испания, Полша, Россия, Беларус Республикаси, Туркия, Ҳиндистон каби хорижнинг 13 нафар давлати вакиллари ташриф буюриши кутилаётган киноижодкорлар «Хорижий мамлакатлар кино кунлари» тадбирлари доирасида Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Қашқадарё каби вилоятларга ташриф буюришади. Бу масканлардаги тадбирларда хорижлик ижодкорлар билан биргаликда ўзбек санъати вакиллари ҳам қатнашишади.