Яқиндагина бўйдоқлар сафини тарк этган хонанда Имрон яна қизғин ижод билан банд. У куни кеча янги қўшиқ билан мухлисларини қувонтирди. Тарона “Ҳеч кимга бермай севаман” деб номланади. Имроннинг навбатдаги ижод маҳсули ҳам аввалгиларидек хит бўлишини тилаймиз.