Алишер Файз янги клип суратга олдирди

Сана: 09.06.2021 99 қайноқ

Алишер Файз янги клип суратга олдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз янги клип устида иш бошлади. Хонанданинг берган маълумотига қараганда, навбатдаги видео асар “Она сизни яхши кўраман” деб номланган тарона учун ишланмоқда. Таъсирли қўшиққа тасвирга олинаётган клип ажойиб трек ва сюжетни ўз ичига олган. Унда бир қатор истеъдодли актёр ва актрисалар иштирок этишган.

 Қўшиқ Хушнуд Дарвеш ва Шуҳрат Зокиров билан ҳамкорликда ёзилган. Алишер Файз оналар ҳақида қатор қўшиқлар куйлаган. Эътиборлиси ҳар бири мухлислар қалбидан муносиб ўрин олган. Оналар эътироф этилган навбатдаги ижод маҳсулини ҳам, хонанда уларни рози қилиш йўлида қилинган ҳаракат дея изоҳлади. Демак, тез кунда севимли хонандангиздан янги клипни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol