“Кўнгилларда Ватан мадҳи” номли галаконцерт бўлиб ўтди
6 июнь куни “Туркистон” санъат саройининг ёзги амфитеатрида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан “Кўнгилларда Ватан мадҳи” деб номланган концерт дастури ўтказилди.
“Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари ҳамда таниқли эстрада хонандалари иштирокида ўтказилган мазкур концерт дастури Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида ташкил этилди.
Мазкур концерт дастури Муассаса томонидан ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва имконият яратиш борасидаги, амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми бўлиб, унда ўз ижоди билан фаоллик кўрсатаётган бир қатор ёш хонандалар, жумладан Гули Асалхўжаева, Дилсўз, Шерзодбек, Фирдавс Пазлетдинов, Шаҳзод Муродов. Воҳиджон Исоқов ва бошқалар мухлисларга сара қўшиқларини тацқдим этишгди ва хушкайфият улашишди.