“Мактаб-ҳаётим” фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди

Сана: 02.06.2021 1736

“Мактаб-ҳаётим” фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди

Куни кеча Кинематография агентлигида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Киномедиаклуб" даврасида ОАВ вакиллари, мутахассислар, киноижодкорлар ҳамда блогерлар учун Агентлик буюртмасига биноан “Ko’zgu film” студияси томонидан суратга олинган “Мактаб–ҳаётим” бадиий фильмининг махсус намойиши  бўлиб ўтди. Намойишга фильм ижодкорлари ҳам ташриф буюришди. Мазкур кинокартинада ижтимоий муаммолар акс эттирилган бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, картина воқеаларида турли характердаги ўқитувчиларнинг касбий фаолиятидаги зиддиятлар ва кескин тасодифий вазиятлар ўрин олган. “Мактаб–ҳаётим” кинокартинасида ролларни Равшан Жўраев, Тамара Мирмақсудова, Абдулазиз Рашидхўжаев, Аброр Йўлдошев, Беҳзод Ҳамроев ва бошқалар ижро этишган. Фильм намойишидан сўнг, унинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Мутахассислар ва киноижодкорлар томонидан ютуқ ва камчиликлар айтиб ўтилди. Тез кунда фильмнинг катта премьераси бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol