Юлдуз Турдиевадан янги тарона

Сана: 14.05.2021 1080 қайноқ

Юлдуз Турдиевадан янги тарона

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева мухлисларини узоқ кутилган янги қўшиқ премьераси билан хушнуд этди. “Муҳаббат” номли ушбу тарона  устоз санъаткор Озодбек Назарбеков репертуаридаги сара қўшиқлардан биридир.

 “Бу мусиқий асар менга жуда ҳам ёқади ва албатта рухсатлари билан ижро қилдим. Бунинг учун устозимга алоҳида раҳмат. Менинг талқинимда ҳам ана энди тинглашингиз мумкин.” – деди хонанда премьера хабарини берар экан. Мазкур ижод маҳсулининг сўзи Ботир Эргашев қаламига мансуб. Бастакор Нодир Умаров. Қўшиқнинг янгича аранжировкаси устида Тимур Раҳмонов ишлади. Овоз оператори  Беҳзод Убайдуллаев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol