“Юраклар жанги”, “Ишқ ўйинлари” сериали ижодкорларидан янги лойиҳа
Сана: 10.05.2021
1621
қайноқ
“Юраклар жанги”, “Ишқ ўйинлари” сериаллари ва 20 дан зиёд фильмларнинг продюсери Руслан Мирзаев янги сериалга қўл урди. Ҳозирда тасвирга тушириш ишлари қизғин олиб борилаётган ушбу лойиҳа драма жанрида. Сериалнинг давомийлиги 50 қисмни ташкил этади. Унда Саида Раметова, Жамила Ғофурова, Феруза Норматова, Азим Йўлдошев, Сардор Нозимов ва бошқа кўплаб янги истеъдод эгалари иштирок этишмоқда. Режиссёр Шухрат Саломов. Сценарий муаллифлари эса Феруза Фаттохова ҳамда Саида Ваҳобова. Мазкур кўп қисмли фильм, жамоанинг аввалги сериаллари каби томошабинларга манзур келади деб умид қиламиз.