“АФРУЗ” ГУРУҲИДАН “ЛА-ЛА-ЛА” ТАРОНАСИНИ ҚАРШИ ОЛИНГ
Сана: 29.05.2014
3534
“Ла-ла-ла” сўзини кўплаб қўшиқларда эшитганмиз. Аммо айни шу сўзга атаб тайёрланган қўшиқни-чи? “Афруз” гуруҳи худди мана шундай янгиликка қўл урди.
Хонанда Муниса Ризаева ғояси асосида Бобур Умаров мусиқаси, сўзи ва аранжировкаси билан тайёрланган “Ла-ла-ла” қўшиғи “Ўзбегим таронаси” радиосида жаранг сочди. Мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган шўх таронанинг оҳанги юқори кайфият бахш этиши билан бирга рақсга ҳам чорлайди.
Тан олиб айтиш керакки, қўшиқ руҳиятида Муниса Ризаевага хос бўлган услуб уфириб туради. Айнан мана шу услубда яратилган ўзгача йўналиш эса “Афруз” гуруҳи учун янгилик бўлиб кирди десак муболаға бўлмайди. Сайтимизда тақдим этилган шўх таронадан сиз ҳам баҳраманд бўлинг ва унга муносиб баҳони ўзингиз беринг!