Юлдуз Турдиева қизғин ижодда
Сана: 23.04.2021
1340
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева шу кунларда қизғин ижод билан банд. Анчадан бери мухлисларини куттириб қўйган хонанда яқин кунларда яна янги ижод маҳсуллари билан барчани қувонтириш ниятида. Куни кеча Юлдуз Турдиева хоразмча поппури устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Унда халқимиз севган устоз санъаткорлар Ортиқ Отажонов, Олмахон Ҳайитова, Оғабек Собировнинг репертуарларидан бўлган сара ва хит тароналар жамланди. Попурини ёзишда хонандага Беҳзод Убайдуллаев яқиндан ёрдам бермоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Чакра чакидан гирад” номли машхур тожикча қўшиқни ҳам тез кунларда Юлдуз Турдиева ижросида тинглаш имконига эга бўласиз.