Беном гуруҳи Термизда

Сана: 02.04.2021 988

Маълумки, Беном гуруҳи ташкил этилганига 10 йил тўлгани муносабати билан севимли хонандаларингиз Сарвар ва Комил ижодий жамоаси билан бирга юртимиз бўйлаб “Сен борсанки...” номли кино-концертини тақдим қилмоқда.  Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу дастур халқимиз учун мутлақо бепул. Ҳар бир вилоятнинг марказий шаҳарларида бўлиб ўтаётган концерт куни кеча Термизда ўтказилди. Аъло даражада ва юқори кайфиятда ўтган ушбу дастур Беном гуруҳининг ёдида узоқ йиллар давомида сақланиб қолиши шубҳасиз. Беном карвонининг кейинги манзили Қарши шаҳри. Демак, яна бир меҳр-муҳаббатга тўла дийдор гуруҳ ижодкорларини кутмоқда. Омад тилаймиз ва хабарларимизни давом эттирамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol