Хонанда Афруза рамазон туҳфаси учун саундтрек куйлади

Сана: 02.04.2021 578

Хонанда Афруза рамазон туҳфаси учун саундтрек куйлади

Яқиндагина “Акажон” клипи билан мухлисларини қувонтирган истеъдодли хонанда Афруза яна янги туҳфа тайёрламоқда. Бу совғани Рамазон туҳфаси десак асло муболаға бўлмайди. У серқирра ижодкор Жаҳонгир Хўжаев бошчилигида суратга олинган ва Рамазон ойида намойиш этилиши кутилаётган “Пайғамбар ошиғи Ҳасан” фильми учун саундтрек куйлади. Афруза саундтрек учун барчага таниш бўлган Seyyid Taleh Boradigahi ижросидаги “Ey sevgili - Ya Habibi” қўшиғининг ўзбек тилидаги талқинини ижро қилди. Маълумотларга қараганда бу фильм 45 минутдан иборат бўлган видеомаҳсулот. Унда ролларни Наргиза Абдуллаева, Азизбек Анваров, Илҳом Содиқов, Диёрбек Бекжанов ижро қилган. Демак яқин кунларда ушбу ижод маҳсулларини кутамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol