Ширинга аталган қўшиқнинг клипи намойиш этилди
Сана: 01.04.2021
1859
Фарҳод ва Ширин жуфтлиги солисти Ширин маълумки хонанда Нодир Зоитов билан турмуш қуриб, бахтли ҳаёт кечирмоқда. Хабарингиз бўлса, Шириннинг таваллуд кунига турмуш ўртоғи ажойиб қўшиқ ёзиб совға қилган эди. “Жоним мани” номли мусиқий асар ўша пайтнинг ўзидаёқ кўпчиликка ёққанди. Орадан кўп ўтмай, Нодир Зоитов умр йўлдоши Ширинга атаб куйлаган таронасига клип суратга олиб, халқимизга намойиш этди. “9999” студияси томонидан тасвирга туширилган видео асарда Шириннинг ўзи бош ролни ижро қилган. Минг бор гапиргандан кўра бир бор кўрган афзал деганларидек, албатта ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.