Ситора Алимжонова опаларига бағишлаб қўшиқ куйлади
Актриса ва айни дамда хонандалик соҳасида ҳам ўз фаолиятини бошлаган Ситора Алимжонова, янги қўшиғи учун клип суратга олаётганини маълум қилди. Аввалги хабарларимизда у янги мавзуда тарона ёзаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган эдик.
Клип ҳам айнан шу композиция учун тасвирга туширилмоқда. Ситора Алимжонова ваъда қилганидек, ҳам қўшиқ, ҳам клип ҳақида тўлиқроқ маълумот берди:
Ассалому алайкум қадрли мухлислар. Биз ҳозир “Опажон” деган қўшиғимга клип олиш жараёнидамиз. Тарона ва клипни яқин кунларда тақдим этамиз. Нима учун таронани “Опажон” деб номлаганимизга тўхтадалиган бўлсам, оталар, оналар, акалар ҳақида қўшиқлар жудаям кўп. Лекин опалар ҳақида ёзилмаган экан. Бу боис, опа мавзусида қўшиқ айтишга қарор қабул қилдим. Албатта ўзимнинг ҳаётимдан ҳам келиб чиққан ҳолатда. Чунки онам ўрнида опаларим бўлган. Қўшиқни Жамшид Шодиев билан ҳамкорликда ёздик. Клипда бош ролни актриса Барнохон билан ўзим ижро қиляпман.” – дейди Ситора Алимжонова. Клип режиссёри Дониёр Ражабов. Продюсер Жамшид Шодиев.
Демак, актрисанинг опаларига бағишланган ижод намунасига тез кунда баҳо берамиз.