Юлдуз Усмонованинг навбатдаги клипи премьера арафасида
Сана: 10.02.2021
1826
қайноқ
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Бебаҳо” номли таронаси аллақачон халқимиз орасида оммалашишга улгурди. Ёдингизда бўлса, айнан шу қўшиқ учун Дубайда клип тасвирга олингани ҳақида хабар берган эдик. Мана кўп ўтмасдан мазкур клип тайёр бўлди. Премьера арафасида турган видео асар примадоннанинг мухлисларини хушнуд этиши тайин. Гарчи сўнгги пайтларда тақдим қилинган хушхабарлардан Юлдуз Усмонова ижодининг шинавандалари боши қувончдан кўкка етмоқда. Ҳали олдинда сюрпизлар жуда кўп. Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова 10 мартдан 25 мартгача “Халқлар дўстлиги” саройида “Юрак” деб номланган янги концерт дастурини намойиш этади. Ҳозирда репетиция жараёнлари жадал олиб борилмоқда.