Ирода Дилроз янги қўшиқлар устида ишламоқда

Сана: 07.01.2021 1189

Ирода Дилроз янги қўшиқлар устида ишламоқда

Халқимизга йиллар давомида ажойиб қўшиқлар тақдим қилиб келаётган хонанда Ирода Дилроз янги йилда янги лойиҳалар устида иш олиб бораётганини ва жорий йилда бир қатор қўшиқлар тақдим этишини бизга маълум қилди. Айни дамда хонанда бир эмас, иккита тарона ёзиш билан банд. Бири шўх бўлса, иккинчиси сокин йўналишда. Тароналарнинг номи ҳозирча сир тутилмоқда. Аммо Ирода Дилроз тез кунларда бу қўшиқлар ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этишга ва премьерани тезроқ ўтказишга ваъда берди. Демак, янгиликларни кутамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol