Тўлқин Жабборовдан навбатдаги туҳфа
Сана: 03.03.2020
2334
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов навбатдаги қўшиғини халқимизга армуғон қилди. Мусиқий асар "Нишатин" деб номланади. Хонанда мазкур таронасини ёзишда Адолат Полвонова билан ҳамкорлик қилди. Аранжировка муаллифи эса Бекзод Айитбоев. Хонанданинг ушбу қўшиғи ҳоразмча йўналишда. Қўшиқ барча мухлислари қалбидан алоҳида ўрин олишини тилаймиз ва хонандага омад тилаб қоламиз.