Шоҳруҳхоннинг концерт дастури бўлиб ўтмоқда
Шу кунларда "Халқлар дўстлиги" саройида хонанда Шоҳруҳхоннинг "Сенда юрак борми" номли концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Дастур ҳеч ким кутмаган ва шу кунгача бу йўналишда бирор бир хонанда яккахон концерт дастурини ўтқазмаган эди.
Эртакнамо, театрлаштирилган мусиқий концерт барчани лол қолдирди. Концертда Шоҳруҳхон барчага машхур бўлган мултфильм қаҳрамони Карлсон образини яратган.
Дастур давомида ажойиб эртак ва унинг қаҳрамонлари, мушукчалар образидаги раққосаларнинг такрорланмас рақслари ҳамда янги, дилга яқин сара тароналардан томошабинлар баҳраманд бўлишди. Концертда Муҳаммад Исо Абдулхайиров ва Бахтиёр Турғунов ҳам эртак қаҳрамонларини яратишди. Мюзиклда томошабинлар эътиборини тортган яна бир жиҳат бу дастурнинг ноодатий декорацияси ҳамдир.
Дастур режиссёри Сарвар Исаев. Хонандани ва унинг ижодий жамоасини омадли концерт билан қутлаймиз ва дастурнинг қолган кунлари ҳам файзли ўтишини тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни старт олган концерт 13 февраль куни якунланади.