“Соғлом бола йили”га аталган қўшиқ премьераси
Бугунги кунда эстрадага қадам қўйиш учун илк пиллапоя сифатида болаларнинг вокал ва рақс гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.
Ана шундай гуруҳлардан бири – “Тантана” ансамблининг иштирокчиси бўлган ва айни пайтда профессионал эстрадага кириб келаётган Шаҳбозбек Эрназаров илк қўшиғини “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этди.
Шаҳбозбек Эрназаров Успенский номидаги лицей талабаси бўлиб, унинг илк қўшиғи “Соғлом бола” дея номланади. “Соғлом бола йили”га аталган қўшиқ сўзи Ботир Эргашевга тегишли. Мусиқасини Мусохон Нурматов басталаган. Аранжировка эса Нодир Умаров томонидан тайёрланган.
Мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олинди. “Тантана” гуруҳи болалари билан биргаликда ишланган клипни Дилшод Ризаев суратга олди.
Жажжи болалар билан биргаликда олиб блрилган тасвирга олиш ишлари бир қатор қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Болаларнинг беғубор кулгулари ва шўх рақслари клипдан жой олиши мўлжалланган. Суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хозир эса Шаҳбозбек Эрназаров ижросидаги “Соғлом бола” таронасини тинглаб, болаликнинг беғубор онларига саёҳат қилинг!