Жамшид Давлятов ижодида нима гап?
Истеъдодли ва ёш хонанда, қисқа фурсат ичида халқимиз назарига тушиб бораётган хонанда Жамшид Давлятов яқиндагина “Ҳайр севги” таронаси тақдим этган эди. Сўзи ва мусиқаси Фурқат Қурбоновга, аранжировкаси эса Фурқат Бобожоновга тегишли бўлган бу композиция бугунга қадар барча мухлислар қалбидан жой эгаллашга улгурди.
Маълум бўлишича, хонанда режиссёр Музаффар Эркинов билан ҳамкорликда тез кунда ушбу мусиқий асарга видеоклип суратга олишни режалаштирган. Айни дамда ижодий жамоа клип ғояси устида бош қотирмоқда. Жамшид Давлятовнинг сўзларига қараганда, бу видеоклип мухлислар учун кутилмаган совға бўлади. Тез кунда “Ҳайр севги” таронасига видеоклип суратга олиш ишларига старт берилади ва бу жараёндан қайноқ фоторепортажни сайтимиз орвали томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳозирча бизни кузатишда давом этинг.