"Илҳақ" фильмининг бир қисми "Белорусфильм" билан ҳамкорликда суратга олинади
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Илҳақ" бадиий фильмининг бир қисми "Белорусфильм" билан ҳамкорликда суратга олинади. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди. "Белорусфильм"нинг очиқ повильонларида “Илҳақ” фильми учун махсус декорациялар қурилади. Фильмда белоруслик машҳур актёр-актрисалар ҳам рол ижро этишлари кутилмоқда. "Илҳақ" фильми Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғилик Зулфия ая Зокирова тақдири хусусида ҳикоя қилади. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг ушбу фильмида онахоннинг Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган фарзандлари Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, фронт ортидаги машаққатли меҳнатларни ўз елкасига олган тўрт келини қисмати ҳам кўрсатилади. Фильм “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги буюртмасига кўра “Эзгу фильм“ киностудияси томонидан суратга олинмоқда. Фильм сценарийсини кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ва Ҳасан Тошхўжаев ҳаммуаллифликда ёзган.