“POPCORN” журналининг навбатдаги сонини қарши олинг!

Сана: 05.08.2014 5921 қайноқ

“POPCORN” журналининг 7-сони нашрдан чиқди. Бу галги журнал ёрқин рангдаги саҳифалари ва кутилмаган янгиликлари билан хушнуд этади. 

Журнал муқовасидан сезганингиздек, бу галги журналда катта шов-шувларга сабаб бўлган “Cherry” бренди ҳақида шу вақтгача ҳеч қаерда маълум қилинмаган эксклюзив маълумотлар шахсан ушбу бренд яратувчилари – Лола ва дизайнер Зулфия Султон томонидан тақдим этилган фактлар эътиборингизга ҳавола этилади. 

Машҳурлар хонадонига ташриф саҳифаси орқали бу сафар Манзура хонадонига саёҳат уюштирасиз. Манзуранинг ижодий хонаси кўзингизни қувнатади. 

Санъат вакиллари ижод билан банд бўлса-да, фарзандларига қандай тарбия беришини биласизми? Улар қандай ноодатий усулларни қўллашини билишни истасангиз, “POPCORN” журналининг 7-сонини қўлга киритишингизга тўғри келади. 

“Омад калити” саҳифаси орқали эса элимиз севган Гулсанам Мамазоитова томонидан берилган 10 та ҳаётий маслаҳатлардан хабардор бўласиз. Бу тавсиялар эса сизга ҳаётда асқоташи турган гап. 

Бундан ташқари, журналнинг жаҳон юлдузарига бағишланган алоҳида саҳифалари, мунажжимлар башорати, комикс сизга бир олам завқ бағишлаши, шубҳасиз. Шундай экан, “POPCORN” журналининг 7-сонини қўлга киритишга шошилинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol