"Юраклар жанги" сериали ижодкорлари "Қашқирлар макони" сценаристи билан ҳамкорликда иш бошлашди
Сана: 18.09.2019
3144
қайноқ
"Юраклар жанги" сериали продюсери Руслан Мирзаев Истанбулга бориб, "Reaksion", "Beyaz Karanfil" ҳамда “Kurtlar vadisi” сценарийлари устида ишлаган сценарист Озан Аяз билан шартнома имзолади ва янги сериал устида иш бошлади. Сериалнинг ишчи номи "Вулқон". Мазкур кўп қисмли фильмнинг сценарийсини Туркиялик сценарист билан бирга Саида Ваҳобова ҳамда Феруза Фаттоҳова ҳамкорликда ёзишмоқда. Фильм ижодкорларидан "Нима учун янги лойиҳани Туркиялик ижодкорлар билан биргаликда яратиш истагидасизлар" деб сўраганимизда "Бизнинг мақсадимиз, ўзбек сериалларига янгича тус бериш ва бошқа давлатларда ҳам ўз мухлисни орттиришга қаратилган" дея жавоб берди сериал режиссёри Озод Шамс.