Бобур Собиров ижодида янгилик
Сана: 29.07.2014
5194
“Сев мени” таронасини тақдим этганидан сўнг ижодий танаффусда бўлган Бобур Собиров ушбу танаффусга чек қўйди.
Истиқлолимизнинг 23 йиллиги арафасида Мустақиллик айёми учун махсус туҳфа тайёрлаётган Бобур Собировнинг янги таронаси номи “Ватан” дея аталади.
Мазкур таронага видеоклип ҳам суратга олинди. Асли хоразмлик бўлган Бобур Собиров видеоклипни ҳам она Ватанида суратга олишга қарор қилди.
Бетакрор Хоразмнинг гўзал Хива ва Урганч шаҳарларида олиб борилган тасвирга олиш ишлари ҳаво ҳароратининг юқорилиги боис бироз мушкул кечди.
Тез кунларда янги ижод намунаси мухлислар учун тақдим этилади. Қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилиса, клип эса сайтимизга жойлаштирилади.