“Эъзоз ва эҳтиром кечаси”

Сана: 29.09.2015 2917

“Эъзоз ва эҳтиром кечаси”

Ўқитувчилар ҳамда мураббийлар куни муносабати билан “Киночилар уйи”да “Эъзоз ва эҳтиром кечаси” бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда кўплаб таниқли олиму ижодкорлар, киношунослар, талаба ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Эъзоз ва эҳтиром кечаси”

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан таниқли навоийшунос олим, академик Азиз Қаюмов, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов ва Ўзбекистон халқ рассоми, академик, таниқли ёғоч ўймакор уста Ортиқ Файзуллаевнинг ҳаёти, ижодий фаолияти ва бой илмий-маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи “Адабиёт сарманзиллари”, “Дониш дарахти” ва “Уста” номли ҳужжатли фильмлар суратга олинган эди. Мазкур фильмларнинг тақдимоти ҳамда фильм қаҳрамонлари билан ижодий учрашув айнан  “Эъзоз ва эҳтиром кечаси”да байрам арафасида ўтказилди.

“Эъзоз ва эҳтиром кечаси”

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги берган маълумотларига кўра, бугунги кунгача “Илмий оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси” ва бошқа студиялар томонидан “Умрбоқий сиймолар” туркумидаакадемик, математик олим Маҳмуд Салоҳиддинов, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артистлари Ҳусан Шарипов, Санъат Девонов, баҳодир Йўлдошев, Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбеков, Ўзбекистон санъат арбоби Риҳсивой Муҳаммаджоновнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида ҳужжатли фильмлар сценарийлари устидаги ишлар давом этмоқда.

“Эъзоз ва эҳтиром кечаси” “Эъзоз ва эҳтиром кечаси” “Эъзоз ва эҳтиром кечаси”

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol