Улуғбек Раҳматуллаев ва Муниса Ризаевадан энг узоқ кутилган клип премьераси
Сана: 10.04.2019
2288
Эстрадамиз юлдузлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ва хонанда Муниса Ризаеванинг "Чаканамас" таронаси маълумки, халқимизнинг энг севиб тинглайдиган қўшиқларидан бирига айланган. Мухлисларини янада хушнуд қилиш истагида бўлган ижодкорлар бу композиция учун видеолкип ҳам тасвирга олдиришган эди. Энг узоқ кутилган мазкур видео асар ниҳоят омма эътиборига намойиш қилинди. Клип Ҳабибулло Набиев режиссёрлигида тасвирга олинган. Унда хонандалар кутилмаган ва такрорланмас образларда намоён бўлишган. Клип сюжети ҳам ўзгача. Ушбу ижод маҳсули ҳар икки хонанданинг мухлисларига манзур келиши шубҳасиз.