Божалар гуруҳидан "Севара" исмли қизларга бағишланган туҳфа
Сана: 08.04.2019
2191
қайноқ
Халқимизнинг севимли ижодкори Жаҳонгир Позилжонов ва Божалар гуруҳи янги қўшиқ ва клипини тақдим қилди. Тарона "Севара" деб номланади. Мазкур мусиқий асар Севара исмли қизларни қувонтирган бўлса ажаб эмас. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Жаҳонгир Позилжонов қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олдирган ва мусиқий асар билан бирга намойиш қилинди. Хонанданинг режиссёрлигида суратга туширилган клипнинг тасвирчиси Ҳожиакбар Хожиев. Унда бош ролларни Божалар гуруҳи билан бирга актриса Дурдона Қурбонова ижро қилган. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Ҳамдам Собировга тегишли. Аранжировкачи эса Ботир Алиев.