Рухшона ижодида кескин бурилиш
Рухшона шўх ва рақсбоп тароналари орқали ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга хонандалардан. Навбатдаги тарона ҳам шўх оҳангда.
Унга яратилган клип ҳам Рухшонанинг аввалги видеоларидан фарқ қилади. “Ялла ялла” номли қўшиқ бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди.
Тарона илк марта мухлисларга тақдим этилгач, тўғридан-тўғри эфир орқали тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Аксарият тингловчилар тарона ноодатий йўналишда яратилганлиги сабаб ҳам маъқул келганлигини айтишди.
Бундан ташқари, айни вақтдаги ёз мавсумига хос жўшқин руҳда тайёрланганлиги билан ҳам тингловчилар эътиборини торта олади.
Мазкур таронага ишланган видеоклип ҳам параллель равишда сайтимиз орқали премьера қилинмоқда. Клип ҳам тарона каби томошабинга яхши кайфият ва жўшқинлик баҳш этади.
Шерзод Умаров тасвирга олган видео трек йўналишида бўлса-да, мухлислар қизиқишига сабаб бўлса ажаб эмас. Рухшонанинг клипдаги образлари ҳам ноодатий тарзда яратилган.