Азиз Раметов ижод оламида парвозга шай
Кўпчилик мухлислари учун актёр сифатида таниш бўлган ижодкор Азиз Раметов хонандаликда ҳам салмоқли ютуқларга эришиб келмоқда
Бунга мисол сифатида унинг янги таронасининг премьерасини қайд этиш кифоя. "Учарман" дея номланган қўшиқ куни кеча "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тингловчиларга расмий равишда илк марта тақдим этилди.
Айтиш керак, Азиз Раметов янги ижод намунаси яратишда аввало ўз қалбига қулоқ солган ҳолда юрагидаги дил сўзларини таронага жойлашга ҳаракат қилади. Шундан сўнггина ўз ҳоҳиш-истакларини ижодкорларга маълум қилади ва натижада Азиз Раметов кутган қўшиқ яралади.
“Учарман” таронаси премьераси эса кутилганидан аъло ўтганини алоҳида таъкидлаш зарур. Тингловчилар учун Азиз Раметов ижросидаги тарона кутилмаган янгилик бўлиб, бу уларга маъқул келганлигини билдиришди. Шу ўринда бу қўшиқ учун клип ҳам кутиб қолишларини билдиришди.
Азиз Раметовнинг хонандалик қобилиятига баҳо беришни истасангиз, унинг “Учарман” номли таронасини тинглашни тавсия этамиз.