Буюк адиб Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Сана: 12.12.2018
2323
Ўзбек Миллий Академик драма театрида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда атоқли адибнинг бой ижоди, ибратли ҳаёт йўли ва ижтимоий фаолияти, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, дунё халқлари маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритилди.
Икки қардош халқ вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир машҳур ёзувчи, буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовга чексиз ҳурмат ва эҳтиром намунасидир. Адиб нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо эди.
Маънавий-маърифий тадбир икки халқ санъаткорлари, ёзувчи ва шоирлари, актёрларининг ижодий чиқишларига бой бўлди.