Фирдавс Фазлиддинов 14 йил олдинги ижодини қайта жонлантирди

Сана: 09.07.2014 4235

Бундан бир неча ўн йиллар аввал Фирдавс Фазлиддиновнинг тароналари кўпчиликнинг тилидан тушмаганди. Ижодида бир мунча сусткашлик рўй берган бўлса-да, хонанда ижод қилишдан тўхтамаган. 

"Ёри дилдор" номли тарона "Ниҳол" мукофоти совриндори Фирдавс Фазлиддинов ижодида 14 йил аввал илк марта жаранг сочиб, ўшандаёқ кўплаб мухлислар дилидан жой олганди. 

Фирдавс Фазлиддинов 14 йил олдинги ижодини қайта жонлантирди

2000-йилда кўплаб талабларга сабаб бўлган тарона бугун янгича талқинда тақдим этилмоқда. Янгича йўналишда тайёрланган аранжировка билан "Ўзбегим Таронаси" радиосида янграган қўшиқ барча тингловчиларга маъқул келиб, таронани тинглагач, ўша 14 йил аввалги ҳис-туйғулар қалбларда жўш урганлигини таъкидлашди. 

Фирдавс Фазлиддинов 14 йил олдинги ижодини қайта жонлантирди

Фирдавс Фазлиддинов ижодида янгиликлар ҳам бисёр... Шу кунларда хонанданинг "Ҳаёли ёр ўзинг", "Юрагим орзуга етсин" каби қўшиқларига ишланган клиплар мухлисларга тақдим этилмоқда. 

Фирдавс Фазлиддинов 14 йил олдинги ижодини қайта жонлантирди

Яқинда эса яна бир янги видео суратга олиш режалаштирилган. Хонанданинг "Қалбимда сен" таронасига суратга олиниши режалаштиралаётган клипнинг сценарийси устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, Фирдавс Фазлиддинов шу номда ижодидаги 7-альбомини мухлисларига тақдим этишга тайёрлаб қўйган. Янги тўпламдан янги қўшиқлар ва видеоклиплар жой олади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol