Али Отажонов янги қўшиғини премьера қилди

Сана: 11.10.2018 4680

Али Отажонов янги қўшиғини премьера қилди

Бир неча кун олдин, устоз санъаткор Насиба Абдуллаеванинг репертуаридан бўлган "Кўргим келар" таронасини қайта куйлаб, халқимизга тақдим қилган хонанда Али Отажонов, орадан кўп ўтмай, мухлисларини яна янги ижод намунаси билан хушнуд қилди. Қўшиқ "Мана мана" деб номланади. Етакчи радиотўлқинлар орқали жаранг сочган мазкур композиция кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинди. Хонанда бу мусиқий асарни яратишда бир нечта ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. Жумладан, Жасур Кенжаев, Муслим Али, Отабек Зокиров, Отабек Жўраев. Али Отажонов ижросидаги ушбу қўшиқ мухлислар қалбидан алоҳида ўрин эгаллаши шубҳасиз. Ўзингиз тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol