Президент рағбати тантанали топширилди
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан композиторлар, бастакорлар ва санъатшунослар, театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари, дирижёрлар, балетмейстерлар, мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари, достон ижрочилиги намоёндалари, шоир ва ёзувчилар, музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар, тасвирий ва амалий санъат вакилларидан жами 20 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилди. Улар энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 баробари миқдорида пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.