Ота-она ва оилавий мавзудаги видеоклипнинг янгича талқини
Бир неча ҳафта илгари сайтимиз орқали Отабек Турсуновнинг “Ота-она” дея ном олган видеоклип премьерасини тақдим этгандик.
Ёш хонанда Отабек Турсунов бу қўшиқни ва унинг видеосини мукаммал равишда тақдим этиш учун профессионал жамоа билан ишлаган.
Мирзо Карим қоғозга туширган матнга Дилмурод Маткаримов мусиқа басталаб, аранжировкасини ҳам тайёрлаган. Отабек Турсунов эса таронани моҳирона тарзда ижро этган.
Унга тақдим этилган видеоклип ғояси машҳур ва атоқли актёрларимиздан бири Убайдулла Омонга тегишли. Клипда айнан бош ролни ҳам Убайдулла Омон ижро этган. Ёдгор Носиров суратга олган видеода шунингдек, Гулчеҳра Саъдуллаева ҳам иштирок этган.
Клип мавзуси эса барчамиз учун таниш бўлган ота-она қадри, уларнинг меҳри, фарзандлик бурчи ҳақида. Ҳаётий воқеаларга асосланган видео барчани бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Таъсирчан тасвирлар эса клип моҳиятини очиб бера олган.
Илк марта тақдим этилган видео ечими кўпчилик мухлисларнинг турли фикрларига сабаб бўлди. Чунки клип ечими кўпчилик учун кутилмаган бўлиб, баъзилар тўғри қарор деса, баъзилар видео ечимини оқлашмади. Отабек Турсунов фикрлар ҳилма-ҳиллигини эшитиб, клипни яна бир вариантда талқин этишга қарор қилди.
Бу сафар видео ечими кўпчиликка маъқул келишига умид қилмоқда.