Улуғбек Раҳматуллаев тожик тилида қўшиқ куйлади

Сана: 07.09.2018 4188

Улуғбек Раҳматуллаев тожик тилида қўшиқ куйлади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев айни кунларда ноябрь ойида "Халқлар дўстлиги" санъат сароцида  бўлиб ўтадиган "Эй юрак" номли яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. Концерт учун янги қўшиқлар яратиш билан банд бўлган хонанда, дастур олдидан бир қатор янги тароналарни тақдим этишни ҳам режалаштирган. Куни кеча тингловчиларга армуғон қилинган ижод маҳсули ҳам шулар жумласидандир. Улуғбек Раҳматуллаевнинг мазкур қўшиғи "Делам" деб номланади. Тожик тилида ижро қилинган бу қўшиқ хонанданинг барча мухлисларига, айниқса тожикзабон тингловчиларга манзур келиши шубҳасиз. Ўйлаймизки, ушбу композиция концерт дастуридан ҳам алоҳида ўрин олади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol