Бир қатор маданият ва санъат вакиллари мустақиллик байрами арафасида мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига биноан, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун юқорида номи саналган соҳаларда фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар фахрий унвонлар билан мукофотланди. Жумладан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан Насиба Абдуллаева, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Ёқуб Аҳмедов, Ортиқ Отажонов, Ёдгор Саъдиев, Фаррух Зокиров, Элмурод Баймуродов, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан Рузиева Анор Райимовна,
Хабибов Неъматулла Махарамович, Халкназарова Лизахан Утепбергеновна мукофотланди. Шунингдек,Шунингдек Нигора Каримбаева, Чарос Жўрабоева "Дўстлик" ордени билан тақдирланишди!